Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Боғчада болалар кўз ўнгида хотинини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Боғчада болалар кўз ўнгида хотинини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Воскресенскда суд ўз хотинини болалар боғчаси тарбияланувчилари олдида ўлдирган Владимир Воробёвни 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда "Ленте.ру"га Москва вилояти прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Наталя Григорьева хабар берди.

Aниқланишича, у 2020 йил 31 август куни тушдан кейин рафиқаси ишлаган болалар боғчасига маст ҳолда келган. Рашк туфайли у хотинининг бўйин, кўкрак ва қўлларига пичоқ билан ўн саккиз марта урган. Aёл олган жароҳатларидан жойида вафот этган.

Эркак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми ("Қотиллик") билан айбдор деб топилди. У жазони қатъий режимдаги колонияда ўтайди.

Киритилди: 11:34 01.06.2021. Ўқилди: 2390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!