Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Боғча болаларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Фарғона вилояти ИИБ

Боғча болаларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Фарғона вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги 58, 2 ва 61-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари “тана ҳарорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич ўтиши” белгилари билан Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган.

Ҳозирда вазият Фарғона вилояти прокуратураси, ИИБ ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг маъсуллари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:15. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!