Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Boeing иккита 737 МАХ ҳалокатидан келиб чиққан фирибгарлик айбловларини тан олди

Boeing иккита 737 МАХ ҳалокатидан келиб чиққан фирибгарлик айбловларини тан олди

Boeing АҚШ Адлия вазирлиги билан келишувга эришди ва иккита 737 МАХ ҳалокатидан келиб чиққан фирибгарлик айбловларини тан олди.

Шартнома шартларига кўра, корпорация уч йил давомида 243,6 миллион доллар жарима тўлаши ва парвозлар хавфсизлигини яхшилаш учун камида 455 миллион доллар сарфлаши керак бўлади.

Бундан ташқари, келишув корпорация амалга оширган ишлар бўйича йиллик ҳисоботларни эълон қиладиган мустақил кузатувчини тайинлашни назарда тутади. Boeing директорлар кенгаши Индонезия ва Эфиопиядаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари билан ҳам учрашиши керак бўлади.

Киритилди: 16:27 08.07.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!