Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

“BМW” 300 мингта автомобилни қайтариб олишга мажбур бўлди

A A A
“BМW” 300 мингта автомобилни қайтариб олишга мажбур бўлди

“BМW” автокомпанияси улкан йўқотиш арафасида турибди.

Ширкат Буюк Британиядан 300 мингга яқин автомобилни ортга қайтаришга мажбур бўлди. Бунга сабаб қилиб эса электротизимнинг жиддий носозлиги кўрсатилмоқда. Бундай носозлик ҳаракат вақти бутун тизимни ишдан чиқариши, ҳатто жидди муаммоларга олиб келиши ҳам мумкин.

“Мен машинамда уйга қайтаётгандим. Соатига 100 км тезлик эди, адашмасам, катта шосседа эдим. Бирдан бошқарув ишдан чиқди, мотор сенсорининг индикатори ёнди. Шунда билдимки, тамом бўлдим”, — дейди автофалокатдан омон қолган шикоятчилардан бири.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили немис автокомпанияси 36 мингга яқин автомобилни қайтариб олишга мажбур бўлганди.

 

 

Киритилди: 01:10 12.05.2018. Ўқилди: 1311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар