Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.
WAFA агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Фаластинанинг БМТдаги доимий вакили Риёд Мансур томонидан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга, БМТ Хавфсизлик Кенгаши раиси Самуэл Збогарга ҳамда БМТ Бош Ассамблеяси раиси Анналена Бербокка йўлланган мактубда сўз боради.