Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

БМТ ваниҳоят АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушини қоралади

БМТ ваниҳоят АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушини қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мустақил комиссияси 4 март куни баёнот берди. Баёнотда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари танқид қилинган.

Комиссия фикрига кўра, АҚШ ва Исроил зарбалари ҳамда Эроннинг жавоб ҳужумлари БМТ Низомига зид. Низомга мувофиқ, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатиш тақиқланган.

Комиссия Эрон аҳолиси “икки ўт орасида қолгани”ни қайд этган. Унга кўра, бир томонда ҳарбий амалиётлар, иккинчи томонда эса, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар уларни икки томондан қийнамоқда.

БМТ баёнотида Минаб шаҳридаги қизлар мактабига берилган зарба ҳақидаги хабарлар ҳам тилга олинган. Эрон расмийларига кўра, ҳужум натижасида 150 дан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлган, қурбонларнинг аксарияти 7–12 ёшли қизлар экани айтилган.

Эрон Қизил Ярим ой жамияти маълумотларига кўра, уруш бошланган 28 февралдан буён, уруш оқибатида камида 787 киши ҳалок бўлган.

БМТнинг сўнгги вақтлардаги позициясини тушуниш бироз мураккаброқ. Исроил ва АҚШ томонидан содир этиладиган кўплаб ҳолатларга кўз юмадиган, умуман муносабат билдирмай қўйган ташкилотнинг бугунги баёнотини қайсидир маънода узоқ уйқудан уйғониш деб баҳолаш мумкин. Аммо бу баёнотнинг вазиятга бирор-бир фойдаси тегадими, ташкилот урушни тўхтатиш учун бирор жиддийроқ чора кўрадими, бу саволларнинг жавоби кўпроқ салбий бўлиши эҳтимоли юқори. Зеро, нормал дунё анчадан буён бундай ҳолларда БМТдан нажот кутмай қўйган.

Киритилди: 21:42 05.03.2026. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!