Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

БМТ Украинадаги ҳар қандай тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёр

БМТ Украинадаги ҳар қандай тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёр

БМТ Россия-Украина урушини тинч йўл билан тугатишга олиб келадиган ҳар қандай жараёнга ёрдам беришга тайёр.

Бу ҳақда БМТ расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда маълум қилди.

"Биз тўлиқ, зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш ва ундан кейинги адолатли, кенг қамровли ва барқарор тинчликка олиб келадиган ҳар қандай мазмунли жараённи қўллаб-қувватлашга ва ёрдам беришга тайёрмиз", деди у ушбу масала бўйича саволга жавоб бериб, тинч йўл билан ҳал этиш Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 09:45 21.11.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!