Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

БМТ: Украина дон омборларида янги ҳосил учун жой етишмаяпти

A A A
БМТ: Украина дон омборларида янги ҳосил учун жой етишмаяпти

Украина кейинги ҳосилга жой бўшатиш учун дон омборларида сақланаётган бир неча миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотларини сотиши керак, деди Истанбулдаги Махсус мувофиқлаштириш марказидаги БМТнинг доимий координатори Амир Абдулла.

Украина портларини озиқ-овқат савдоси учун блокдан чиқариш бўйича келишув имзоланганидан бери Қора денгиз портларидан миллион тоннадан ортиқ дон экспорт қилинди, дея маълум қилди у.

"Қора денгиз дон ташаббуси (портларни блокировкадан чиқариш бўйича келишув) кўмагида маълум жой бўшади, аммо кейинги ҳосилга жой бўшатиш учун кўпроқ дон экспорт қилиниши керак".

Киритилди: 10:03 28.08.2022. Ўқилди: 2349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар