Антониу Гутерриш, шунингдек, Суриядаги сиёсий ислоҳотларнинг инклюзивлигини таъминлаш учун халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлашига умид қилаётганини айтди.
"Суриядаги кучлар ҳар қандай ҳолатда ҳам мамлакат ҳудудидаги дипломатик миссиялар ва уларни ходимларининг дахлсизлигини таъминлаши зарур. Биз Сурияда зўравонликлардан қочишга ва мамлакатнинг барча фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирамиз", — дея таъкидлади БМТ бош котиби.