Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ судида Мянма ҳукуматининг мусулмон роҳинжа халқига геноцид қилганини аниқлаш бўйича тингловлар бошланди

БМТ судида Мянма ҳукуматининг мусулмон роҳинжа халқига геноцид қилганини аниқлаш бўйича тингловлар бошланди

БМТ судида Мянма ҳукуматининг мусулмон роҳинжа халқига геноцид қилганини аниқлаш бўйича тингловлар бошланди — Associated Press.

Суд айблови Гамбия ҳукумати ташаббуси билан 2019 йилда қўзғатилган. Айбловда Мянмада 2017 йилда роҳинжаларга қарши ўтказилган “тозалаш операцияси” Халқаро Геноцид конвенциясини бузгани таъкидланган.

2017 йилда Мянманинг Раҳайн штатида бошланган ҳарбий кампанияда минглаб роҳинжа ўлдирилган, уйлари ёқилган, бундан ташқари, 700 мингдан ортиқ одам қўшни Бангладешга қочишга мажбур бўлган.

Ҳозирда тахминан 1,2 миллион роҳинжа қочқинлар лагерларида ўта оғир шароитларда яшамоқда, болалар ва қизлар мажбурий меҳнат ҳамда жинсий эксплуатацияга дуч келмоқда.

Халқаро суд томонидан олиб борилаётган тергов роҳинжа халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар учун “умид нури” сифатида баҳоланмоқда. Агар 2017 йилги воқеалар геноцид деб топилса, бу Халқаро жиноий суднинг Мянма ҳарбийлари устидан олиб бораётган терговига ҳам ёрдам беради.

Киритилди: 18:48 12.01.2026. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!