Судан тинч аҳолиси учун оғир аҳвол сўнгги ҳафталарда фақат ёмонлашди.
Бу ҳақда БМТ Фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича мувофиқлаштирувчиси ва Бош котиб ўринбосари Том Флетчер номидан Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА) вакили Эдем Восорну огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, 12 миллиондан ортиқ Судан аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, улардан 3,4 миллиони қўшни давлатларга қочиб кетган. Судан аҳолисининг ярмидан кўпи - 24,6 миллион киши очликдан азоб чекмоқда, деди БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги вакили.