Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

БМТ: "Россия ва Украина ўртасидаги уруш халқаро ҳуқуққа мувофиқ тугаши керак"

БМТ: "Россия ва Украина ўртасидаги уруш халқаро ҳуқуққа мувофиқ тугаши керак"

"Биз Россия-Украина уруши БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва халқаро қонунларга мувофиқ тўхтатилишини истаймиз". Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг Украинада қайд этилган дрон ҳужумларини изоҳлар экан, айтиб ўтди.

Ўт очишни тўхтатишнинг аҳамиятига тўхталиб, тинч аҳоли нишонга олинмаслиги кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Путин ўртасидаги музокараларга қарамай, томонлар ўртасида аниқ тинчлик келишувига эришилмаган, ўзаро ҳужумлар давом этмоқда.

Украина Ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия Суми, Одесса, Полтава, Днепропетровск, Киев ва Чернигов вилоятларига 145 та дрон, 2 та баллистик ракета ва 4 та зенит ракетаси ёрдамида зарбалар берган.

Бошқа томондан, Россия Мудофаа вазирлиги, Украинанинг бир кечада 57 та учувчисиз самолёт билан ҳужум қилганини, улардан 35 таси чегарадаги Курск ҳудудида уриб туширилганини билдирди. Краснодар ўлкасидаги нефть базасида Украина учувчисиз самолёти ҳужумидан сўнг ёнғин чиқди.

Киритилди: 23:36 22.05.2025. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!