Яқинда БМТ Махсус қўмитаси Ғазо секторида давом этаётган гуманитар инқироз ҳақида ҳисобот эълон қилиб, Исроилнинг уруш усулларини геноцид деб таърифлади.
Ҳисоботда Исроил очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланишда ва озиқ-овқат, сув ва тиббий манбалардан фойдаланишга қаттиқ чекловлар қўйиб, фаластинликларни биргаликда жазолашда айбланади.
Қўмита 7 октябрдан июлгача бўлган даврни ўз ичига олган текширувда аҳолини йўқ қилиш учун атайлаб қўлланилгани айтилган мақсадли ҳужумлар, гуманитар ёрдамга тўсқинлик қилиш ва тинч аҳолининг кенг кўламдаги қурбонлари аниқланган.
Ҳисобот хулосалари орасида Ғазонинг муҳим инфратузилмасини йўқ қилиш, миллионлаб одамлар ҳаётига таҳдид солувчи шароитларни яратиш бор. Исроил 85 000 тоннадан ортиқ портловчи моддадан фойдаланган (центябр ойи бошидаги ҳолатга кўра), бу Хиросимага ташланган ядровий бомбадан 6 баробар кўпдир.