БМТ маълум қилишича, Ҳўрмуз бўғози дарҳол очилган тақдирда ҳам, у ерда юк ташиш ҳаракатини тўлиқ тиклаш учун анча вақт талаб этилади.
БМТнинг Халқаро денгиз ташкилоти бош котиби Арсенио Домингеснинг айтишича, асосий муаммо — минтақадаги миналар ва уларни тозалаш жараёнидир.
Унинг сўзларига кўра, минасизлантириш ишлари бу борада ёрдам беришга тайёр давлатлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Домингес ҳисоб-китобига кўра, кемаларнинг бўғоз орқали яна хавфсиз ҳаракатланиши учун бир неча ҳафтадан бир неча ойгача вақт кетиши мумкин.