Ғазо секторининг камида 1 миллион аҳолиси қишки совуқ ҳаводан ҳимояланиш учун етарлича бошпанага эга эмас. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида айтилади.
"Ғазо секторида уй-жойга бўлган эҳтиёжнинг тўртдан бир қисмидан камроғи қондирилиб, қиш яқинлашганда 1 миллионга яқин одам оғир об-ҳаво шароитларига дучор бўлиш хавфи остида қолмоқда", — дейилади ҳужжатда.
Халқаро ташкилот маълумотларига кўра, яна 545 минг киши шикастланган бинолар ва вақтинчалик бошпаналарда истиқомат қилади. Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, Фаластин анклавига брезент ва бошқа қурилиш материаллари етказиб берилиши керак.