Исроил армиясининг Хон Юнисдан Рафаҳга одамларни эвакуация қилиш буйруғи ваҳима, қўрқув ва хавотирга сабаб бўлди. Бу ҳақда Яқин Шарқдаги Фаластин қочоқлар агентлиги (UNRWА) раҳбари Филипп Лаззарини маълум қилмоқда.
Баёнотга кўра, Исроил ҳарбий ҳужумлари натижасида 350 мингдан ортиқ одамни таъминлайдиган сувни чучуклаштириш заводига киришни тўсиб қўйилгани учун сувдан фойдаланиш имконияти чекланган.
Лаззаринининг айтишича, камида 60 000 киши "тўлиб бўлган UNRWА бошпаналарига кўчиб ўтишга мажбур бўлган".
Эвакуация буйруғи одамларни Ғазо секторининг учдан бир қисмидан камроғини ташкил этувчи ҳудудга жамланишга мажбур қилади. Уларга ҳамма нарса керак: озиқ-овқат, сув, бошпана, ва энг муҳими, хавфсизлик.
"Жанубий йўллар тўсилиб қолган", — дея қўшимча қилди Лаззарини. У Исроил ҳукуматини гуманитар ёрдамнинг "шартсиз, узлуксиз ва етарли" етказилишини таъминлаш учун Ғазо сектори ва Исроил ўртасидаги ўтиш жойини очишга чақирди.
"Ушбу талабга риоя қилмаслик халқаро гуманитар ҳуқуқни бузади", — дея таъкидлади Лаззарини.