Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

БМТ: "Фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланган"

БМТ: "Фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланган"

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фуқаролик инфратузилмасига, жумладан энергетика инфратузилмасига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланганини эълон қилди ва Украинада зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик Қора денгизда тижорат кемаларига қилинган ҳужумларга изоҳ бериш чоғида айтиб ўтди.

"Бизнинг позициямиз ўзгаришсиз қолмоқда: фуқаролик инфратузилмасига, жумладан, энергетика инфратузилмасига ҳужумлар қаерда содир бўлишидан қатъи назар, халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланганлигини яна бир бор таъкидлаймиз”, — деди у.

БМТ Бош котиби вакили вазиятни юмшатишга чақириб, ташкилот Россия-Украина урушини зудлик билан тинч йўл билан тугатишга интилаётганини таъкидлади. “Биз зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор тасдиқлаймиз, бу эса Украинада Низом, халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг тегишли резолюцияларига мувофиқ адолатли, узоқ муддатли ва кенг қамровли тинчлик ўрнатишга йўл очиб беради”, - дея якунлади у.

“Kairos” ва “Virat”танкерлари Қора денгизда ҳужумга учрагани аввалроқ хабар қилинган эди.

Киритилди: 10:15 02.12.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!