Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

БМТ Эронга қарши санкцияларни тиклаш механизми ишга тушиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай хабар олмаган

БМТ Эронга қарши санкцияларни тиклаш механизми ишга тушиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай хабар олмаган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибияти Е3 давлатларидан (Франция, Германия ва Буюк Британия) ядровий музокараларда ҳеч қандай тараққиёт бўлмаган тақдирда, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши барча санкцияларини тиклаш учун ушбу ёзда snapback механизмини фаоллаштириш мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай билдиришнома олмаган.

Бу ҳақда БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррик брифингда маълум қилди.

Журналистнинг саволига у: "Бизга расмий хат келгани йўқ", деди.

Эслатиб ўтамиз, "snapback" механизми Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасида (JCPOA) назарда тутилган. У БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Теҳронга қарши 2015 йилги келишув шартларига мувофиқ бекор қилинган барча санкциялари автоматик тарзда тикланишини назарда тутади.

Киритилди: 10:00 17.07.2025. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!