Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

БМТ экспертлари Украинадаги инсониятга қарши жиноятлар бўйича янги далилларни эълон қилди

БМТ экспертлари Украинадаги инсониятга қарши жиноятлар бўйича янги далилларни эълон қилди

БМТ ҳузуридаги Мустақил халқаро тергов комиссияси экспертлари 2–6 ноябр кунлари Украинага ташриф буюриб, расмий идоралар, Олий Рада вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда қийноқ қурбонлари билан учрашувлар ўтказди.

Комиссия БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этган янги ҳисоботда Россия ҳукуматининг Украина фуқароларини мажбурий депортация қилгани, тинч аҳолига қарши портловчи қуроллардан фойдалангани ва инсониятга қарши жиноятлар содир этгани таъкидланди.

“Днепр бўйидаги ҳудудларда қисқа масофали дрон ҳужумлари қотиллик ва мажбурий кўчириш кўринишидаги жиноятларга сабаб бўлмоқда. Запорожье вилоятидаги депортациялар эса уруш жинояти сифатида баҳоланмоқда”, — дейилади пресс-релизда.

Экспертлар Россия қўшинлари портловчи қуроллардан фойдаланиши натижасида “тиббиёт муассасалари, инфратузилма ва турар жойлар вайрон бўлганини”, кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлганини қайд этди.

Комиссия шунингдек, Украина расмийлари томонидан ҳам айрим инсон ҳуқуқлари бузилганини — ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, қийноқлар ва бедарак йўқолиш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.

“Можаро ҳаётларни ва оилаларни парчалаб ташлади. Урушнинг оғриқли оқибатлари авлодлар учун ҳам чуқур из қолдиради”, — дейилади БМТ баёнотида.

Комиссия жазосизликка чек қўйиш, адолатни тиклаш ва жабрланганларнинг ҳуқуқларини таъминлаш учун халқаро тергов ишларини давом эттиришини билдирди.

Киритилди: 13:59 08.11.2025. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!