Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ Бош қароргоҳида "Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

БМТ Бош қароргоҳида "Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ Бош қароргоҳида бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китобнинг тақдимотида БМТ раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда журналистлардан иборат 100 га яқин киши қатнашди.

Тақдимот давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг асосий босқичлари ва устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар “сиёсий жасорат, стратегик ёндашув ва ижтимоий йўналтирилганлик”ни бирлаштирган комплекс трансформация сифатида юксак баҳоланди. Мамлакатимиздаги ўзгаришлар барча муҳим соҳалар — давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли ривожланишни қамраб олаётгани қайд этилди.

Сўзга чиққан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, қатор хорижий давлатларнинг вакиллари ва журналистлар Ўзбекистонда юз бераётган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни эътироф этди. Таъкидланганидек, ушбу ижобий ўзгаришлар нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади.

Киритилди: Бугун 15:23. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!