Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ Бош котиби Исроил, Эрон ва АҚШни вазминликка чақирди

БМТ Бош котиби Исроил, Эрон ва АҚШни вазминликка чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Ислом Республикасининг ядровий дастури бўйича жиддий музокараларни қайта бошлаш зарур, деб ҳисоблайди.

У бу ҳақда АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбалари муносабати билан чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилган.

Жаҳон ташкилоти раҳбарининг ишончи комилки, АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларини бомбардимон қилиши аллақачон кескинлик ҳолатида бўлган минтақа учун хавфли бурилиш бўлди. Гутерриш инқироз бошиданоқ Яқин Шарқдаги ҳар қандай ҳарбий кучайишни бир неча бор қоралаганини таъкидлади:

"Биз зудлик билан ва қатъий ҳаракат қилиб, жангларни тўхтатиб, Эрон ядро дастури бўйича жиддий ва барқарор музокараларга қайтишимиз керак. Бизга ишончли, кенг қамровли ва текширилиши мумкин бўлган ечим, жумладан, Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторлари учун тўлиқ кириш имкони керак. Бундай ечим ишончни тиклайди.

Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг асосидир. Эрон ўз қоидаларига риоя қилиши керак, чунки БМТга аъзо барча давлатлар БМТ Низоми ва бошқа халқаро ҳуқуқ, жумладан, халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга мажбурдир”.

Киритилди: 09:16 23.06.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!