Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТ Бош котиби: глобал ҳароратнинг 1,5 ° C гача кўтарилишини чеклаш мақсадига эришиб бўлмайди

БМТ Бош котиби: глобал ҳароратнинг 1,5 ° C гача кўтарилишини чеклаш мақсадига эришиб бўлмайди

БМТ Бош котиби Гутерришнинг таъкидлашича, мамлакатлар 2015 йилги иқлим бўйича Париж келишувида белгиланган глобал исиш мақсадига эриша олмайди. Сиёсатчининг айтишича, глобал ҳароратнинг 1,5°С дан ҳам юқорилаши муқаррар.

Иқлим бўйича Париж келишувида глобал ҳароратнинг 1,5 ° C гача кўтарилишини чеклаш мақсадига эришиб бўлмайди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 22 октябрь, чоршанба куни Женевада маълум қилди.

Гутерриш: 1,5 ° C дан юқори исиш муқаррар

“Бир нарса аллақачон аниқ: биз келгуси бир неча йил ичида глобал исишни 1,5 даражадан паст даражада ушлаб туролмаймиз”, деди Гутерриш. “Бундан (мазкур кўрсаткичдан) ошиб кетиши энди муқаррар”.

БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, меъёрдан ошиб кетиш “яқин йилларда” содир бўлади, аммо кейин ҳарорат яна тушиши мумкин. “Мен учрашган барча олимларнинг фикрига кўра, аср охиригача 1,5 фоизга ўсиш кузатилиши мумкин”, деди Гутерриш.

2015 йилда исинишни 1,5 ° С гача чеклаш мақсад қилинган

2015 йилги Иқлим бўйича Париж келишувига кўра, мамлакатлар ўртача глобал ҳароратни саноатдан олдинги даврга нисбатан 2°C кўпроқ кўтарилишига йўл қўймасликлари керак эди. Шу билан бирга, мамлакатлар бу кўрсаткични 1,5 ° C дан паст сақлашга интилиш мажбуриятини олишганди, деб хабар берди dw.com.

Киритилди: 15:39 23.10.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!