БМТ Бош Ассамблеяси БМТ ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Бу ҳақда КХШТ сайтида маълум қилинган.
"Жорий йилнинг 18 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида резолюция қабул қилинди", — дейилади ташкилот хабарида.