Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин давлатини тан олиш назарда тутилган декларацияни қўллаб-қувватлади

 БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин давлатини тан олиш назарда тутилган декларацияни қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси 12 сентябр куни кўпчилик овоз билан Исроил ва Фаластин давлатлари тўғрисидаги қарорни амалга ошириш бўйича қадамларни назарда тутувчи декларацияни маъқуллади, дея хабар бермоқда Туркиянинг ТRТ нашри.

Маълум қилинишича, 7 саҳифадан иборат ҳужжат июл ойида БМТ бош қароргоҳида Саудия Арабистони ва Франция томонидан ташкил этилган халқаро конференцияда тайёрланган.

"Ғазодаги урушни тўхтатиш контекстида ҲАМАС сектордаги ҳукмронлигини тўхтатиши ва суверен ва мустақил Фаластин давлатини яратиш мақсадига эришиш учун халқаро қўллаб-қувватлаш ва иштирокда Фаластин маъмуриятига қурол топшириши керак", дейилади декларацияда.

Декларацияни қўллаб-қувватловчи резолюцияни 142 давлат ёқлади, 10 давлат қарши чиқди, яна 12 давлат бетараф қолди. АҚШ ва Исроил уни бойкот қилди.

Киритилди: 16:11 13.09.2025. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!