Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

БМТ АҚШнинг Ғазога ёрдам кўрсатиш бўйича баҳсли ташаббусига қўшилишдан бош тортди

БМТ АҚШнинг Ғазога ёрдам кўрсатиш бўйича баҳсли ташаббусига қўшилишдан бош тортди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШ томонидан илгари сурилган ва Ғазога ёрдам етказишни назарда тутувчи янги ташаббусга қўшилмаслигини маълум қилди. Ташкилот ушбу режанинг бетарафлик ва мустақиллик принсиплари бузилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

"Ғазо гуманитар жамғармаси" номи билан танилган лойиҳа май ойи охиригача ишга туширилиши режалаштирилган, аммо у аллақачон кўплаб гуманитар ташкилотларнинг кескин танқидига учради. АҚШ ташаббуси ОАВ томонидан БМТнинг мавжуд ёрдам каналларини четлаб ўтиш ва ёрдамни бевосита хусусий америкалик компаниялар орқали Ғазога етказишни назарда тутган лойиҳадир.

БМТ бош котиби ўринбосари Фарҳан Хақ ушбу режани танқид қилиб, “Ёрдам тақсимоти режаси бизнинг асосий тамойилларимизга мос келмайди,” дея баёнот берди ва БМТ бу лойиҳада иштирок этмаслигини тасдиқлади.

Исроил эса мазкур лойиҳани молиялаштирмаслигини билдирган, бироқ унинг амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилган. Исроилнинг БМТдаги элчиси Дэнни Данон: “Биз уларга имкон берамиз,” деган, бироқ “ёрдам кўрсатувчи томон бўлмаймиз,” дея қўшимча қилган.

Режа БМТ амалдорлари ва гуманитар ташкилотлар томонидан танқидга учради. Улар бундай ташаббус гуманитар ёрдамни сиёсий воситага айлантириб юбориш хавфи борлигини таъкидламоқда. БМТнинг ёрдам бўлими раҳбари Том Флетчер лойиҳани “зўравонлик ва мажбурий кўчиришлар учун ниқоб” деб атади. БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Йенс Лерке эса: “БМТ фақат ўз тамойилларига мос келувчи ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди,” деди.

БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторининг Рафаҳ чегара пунктида 170 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат ёрдам тўплангани ҳолда кутиб турибди. Агар Исроил тўсиқларни олиб ташласа, ёрдам Ғазога зудлик билан етказилиши мумкин. Бу эса АҚШнинг янги кампаниясини кутиш заруратини йўқотади.

Айни дамда Ғазо очарчилик ёқасида турибди. Исроил 2-мартдан бошлаб бутунлай блокада ўрнатган. Шу туфайли инсонпарварлик ёрдами ҳудудга киришдан тўхтаган. Асосий маҳсулотлар нархи кескин ошган — масалан, 25 кг ун нархи $415 га етган. Ҳудуддаги барча оммавий ошхоналар ёпилган, бу эса оммавий очликдан ўлим хавфини янада кучайтирмоқда.

Киритилди: 12:51 17.05.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!