Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ Афғонистондаги зилзила қурбонларига ёрдам учун 5 миллион доллар ажратди

БМТ Афғонистондаги зилзила қурбонларига ёрдам учун 5 миллион доллар ажратди

БМТ Афғонистонда юз берган зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий жамғармасидан (CERF) 5 миллион доллар ажратди.

Бу ҳақда жаҳон ташкилоти баёнотида айтилади.

“БМТ Бош котиби Афғонистон халқи билан бирдамлигини, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдиради ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди”, — дейилади ҳужжатда. - БМТ ва Афғонистондаги ҳамкорларимиз эҳтиёжларни тезкорлик билан баҳолаш, шошилинч ёрдам кўрсатиш ва қўшимча ёрдамни жалб қилишга тайёр бўлиш учун де-факто расмийлар билан мувофиқлашмоқда. БМТ ва унинг ҳамкорлари фавқулодда сўров тайёрламоқда (ёрдам учун маблағ йиғиш учун), CERFдан 5 миллион доллар ажратилган".

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, инсонпарварлик эҳтиёжлари учун жорий молиялаш етарли эмас ва Бош котиб "бу фожиага тезда жавоб бериш учун қўшимча ресурсларни талаб қилади".

Киритилди: 10:20 02.09.2025. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!