БМТнинг Гуманитар ишлар бўйича мувофиқлаштириш бошқармаси (UNOCHA) 2026 йилда Украинадаги урушдан жабр кўрганлар ва ички кўчирилганларни қўллаб-қувватлаш учун 2,3 миллиард долларлик гуманитар ёрдам йиғиш режасини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2026 йилда Украина бўйлаб 10,8 миллионга яқин инсон гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. БМТ ва унинг ҳамкорлари 4,1 миллион кишини озиқ-овқат, тиббий хизмат, бошпана, ҳимоя ва нақд ёрдам билан таъминлашни режалаштирмоқда.
БМТ вакиллари фронт чизиғи ҳамда шимолий ҳудудлардаги аҳоли инфратузилманинг вайрон бўлиши ва асосий хизматлар узилиши сабаб энг оғир гуманитар вазиятга дуч келаётганини таъкидлади.