Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ: 2024 йилда 60 дан ортиқ ОАВ ходимлари ҳалок бўлди

БМТ: 2024 йилда 60 дан ортиқ ОАВ ходимлари ҳалок бўлди

2024 йилда 60 дан ортиқ журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк ҳисоботида айтилади. БМТ Яқин Шарқни журналистлар учун энг хавфли жойлардан бири деб атади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарининг ҳисоботи жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида олинган маълумотларга асосланган. Статистик маълумотларга кўра, 61 нафар журналист таҳририят топшириғини бажариш чоғида ҳалок бўлган.

«Ҳукуматлар ҳужумларнинг олдини олиш, журналистларни ҳимоя қилиш ва жиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Давлатлар ҳам сўз ва ахборот эркинлигини ҳимоя қилувчи қонунларга муҳтож», — дейилади ҳисоботда.

Бундан ташқари, ҳужжатда журналистларнинг касбий рисклари ҳам қайд этилган. Масалан, аёл журналистлар онлайн зўравонлик қурбони бўлиш ёки жисмоний зўравонликдан азият чекиш хавфи юқори. ЮНEСКО маълумотларига кўра, журналистларга қарши жиноятларнинг 86 фоизи жазосиз қолмоқда.

2023 йилда дунё бўйлаб 99 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлдирилган. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CПЖ) ҳисоботига кўра, бу 2015 йилдан бери энг юқори ўлим ва 2022 йилга нисбатан деярли 44 фоизга кўп. Уларнинг аксарияти Яқин Шарқда кучайиб бораётган можаролар натижасида ҳалок бўлган.

Киритилди: 03:00 02.11.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!