Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Сурхондарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнини якунлади.

Хабар қилинишича, блогер 2020 йилнинг июнидан 2021 йил январига қадар саккиз кишининг сир сақланиши керак бўлган маълумотларини интернет орқали ошкор қилиш билан қўрқитиб, уларнинг айримларидан моддий манфаат кўриб келгани аниқланган.

24 февраль куни Сатторий Отабек Абдуманонзодага Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”,“Б” бандлари ва 3-қисми “а” банди (товламачилик), 139-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари (туҳмат) ҳамда 140-моддаси 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш) билан аввалги айблов тўлдирилиб, шу куни дастлабки тергов тамомланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга ошириш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилган.
 

Киритилди: 12:52 01.03.2021. Ўқилди: 3389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!