Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган блогер Н.Ҳ.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, у МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.