Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан АҚШ давлат котиби Антонй Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилди.
Маълум қилинишича, икки давлат расмийлари Украина ва Жанубий Кавказдаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашган.
Телефон мулоқотида асосан Суриядаги сўнгги вазият муҳокама қилинди.
Вазир Фидан ўз мамлакати минтақада беқарорликни кучайтирадиган ҳар қандай ҳодисага қарши эканлигини ва шу нуқтаи назардан Суриядаги кескинликни камайтиришни қўллаб-қувватлашини айтди.
Фидан Сурияда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш мақсадида ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги сиёсий жараённи якунлаш муҳимлигини таъкидлаб, тинч аҳолига қарши ҳеч қандай террорчилик ҳаракатига ҳеч қачон йўл қўймасликларини таъкидлади.
Вазир, шунингдек, Ливан ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатишни давом эттириш зарурлигини таъкидлади