Буриев Абдуманноп Абдурахматович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес-омбудсман) лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида бизнес-омбудсман лавозимида ишлаб келган Қосимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди.