Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Биз янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқмоқдамиз"

"Биз янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқмоқдамиз"

Арманистон бош вазири Никол Пашинян, агар суд тинчлик келишувини амалдаги Конституцияга зид деб топса, Конституцияга ўзгартиришлар киритишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда бош вазир брифинг чоғида маълум қилди.

— Агар ратификация жараёнида Конституциявий суд бандда кўрсатилган ва имзоланган тинчлик битими Конституцияга зид деб топса, мен шахсан Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқаман, — деди Пашинян.

Бош вазир ҳукуматнинг янги Конституцияни тайёрлаш кун тартиби аллақачон мавжудлигини эслатди. Режага кўра, уни қабул қилиш 2027 йилга мўлжалланган.

– Ҳозир биз янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқмоқдамиз. Тайёр бўлгач, балки референдум ўтказармиз, — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 23:51 22.08.2025. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!