Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҳудудий даъво бўйича Россиядан ҳеч қандай таҳдид йўқлигини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири
Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Федератив Республикасига расмий ташриф билан борди.
Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокарадан сўнг журналистларга берган матбуот анжуманида Тўқаев Қозоғистон Россия билан икки томонлама асосда ва тегишли интеграция бирлашмалари доирасида дўстона алоқаларни давом эттиришини таъкидлади.
“Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегарага келсак, у сезиларли даражада делимитация ва демаркация қилинган, ҳар икки давлат парламентлари томонидан маъқулланган ва ратификация қилинган. Шунинг учун биз Россия ҳудудий даъво қилади деган хавотирда эмасмиз”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.