Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Биз Эронга қарши ҳарбий аралашувни ёқламаймиз — Туркия Ташқи ишлар вазири

Биз Эронга қарши ҳарбий аралашувни ёқламаймиз — Туркия Ташқи ишлар вазири

"Эрон ўз ички муаммоларини мустақил ҳал қилиши керак. Шу билан бирга мамлакат минтақа давлатлари билан бўлган келишмовчиликларга ҳам барҳам бериши лозим", — деди Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ўз баёнотида.

Шунингдек у, мамлакат аҳолисининг иқтисодий ва бошқа қийинчиликлардан юзага келган норозилиги режимга қарши идеологик қўзғолон сифатида талқин қилинаётганини, агар диққат билан қаралса, аслида бу ерда Эронга душман бўлган баъзи хорижий давлатларнинг “иштаҳасини қўзғатадиган вазият” мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 18:47. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!