Исроилнинг Ғазога 62 кундан бери инсонпарварлик ёрдамини тўлиқ тўхтатиб қўйиши натижасида, фаластинликлар озиқ-овқат заҳиралари тугаб бораётган жамоат ошхоналарига боғланиб қолишди.
Ғазо шаҳридаги кўчирилган фаластинлик Аҳмад ал-Нажжор "Al Jazeera" телеканалига шундай деди: "Битта овқат топиш имконсиз вазифага айланди. Бу ердаги одамлар бирин-кетин хайрия ташкилотларининг озиқ-овқат заҳиралари тугаб, фаолиятини тўхтатаётганини ва аҳолига зарур ёрдам кўрсата олмаслигини эълон қилганининг гувоҳи бўлишди."
Захираларнинг камайиши бозор дўконларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошишига олиб келди. Ал-Нажжор: "Агар пулингиз бўлса, бирор тузукроқ нарса топишингиз мумкин," деди ва бутун Ғазо бўйлаб кўпчилик одамларнинг сотиб олишга қурби етмаслигини қўшимча қилди.
"Тўсиқнинг нариги томонида юк машиналари тўпланиб турган бир пайтда, одамлар, ҳатто болаларнинг аҳволи оғир бўла туриб, уларнинг ичкарига киритилмаслиги жуда алам қилади ва ғазаблантиради."