Биткоин нархи 2025 йил 23 июндан бери биринчи марта савдолар давомида 100 000 доллардан пастга тушди.
Бу Binance маълум қилди.
Тошкент вақти билан соат 14:18 ҳолатига кўра криптовалюта 6,57 фоизга пасайиб, 99 671 долларни ташкил қилди.
Тошкент вақти билан соат 14:25 га келиб Биткоин ўз пасайишини секинлаштириб, 100 092 долларга (-6,08%) етди.