Душанба, 2 март оқшомига келиб, Биткоин нархи 15 февралдан бери илк бор 70 минг доллардан ошди.
Бу ҳақда "РИА Новости" савдо ҳажми бўйича энг йирик ҳисобланган "Binance" криптобиржаси маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2 март куни Тошкент вақти билан соат 22:01 ҳолатига кўра (Москва вақти билан 20:01), Биткоин нархи бир суткада 5 фоизга ўсиб, 69 460 долларни ташкил этган.
"Бир неча дақиқа олдин кўрсаткич 15 февралдан буён илк бор 70 минг доллардан юқорига кўтарилди", — дейилади хабарда.