Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бишкек аэропорти фавқулодда қўнишдан сўнг вақтинча фаолиятини тўхтатди

Бишкек аэропорти фавқулодда қўнишдан сўнг вақтинча фаолиятини тўхтатди

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги халқаро аэропортда Tez Jet авиакомпанияси самолёти билан содир бўлган фавқулодда ҳодисадан сўнг аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди.

«Қирғизистон аэропортлари» компанияси маълумотига кўра, самолёт учиш вақтида орқа шассиларидан бири носозликка учраган. Шу сабабли ҳаво кемаси чап қанотига оғиб қолган ва парвозни бошлашга улгурмасдан тўхтатилган.

Ҳодиса оқибатида учиш-қўниш йўлагига авиация керосини тўкилган. Компаниянинг таъкидлашича, ёқилғи тозаланиб, самолёт махсус техника ёрдамида олиб чиқилмагунча аэропорт самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш имконига эга эмас.

Самолёт бортида 181 нафар йўловчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда эвакуация вақтида бир неча киши енгил тан жароҳатлари, кўкариш ва кесилишлар олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълум қилинишича, самолёт Бишкекдан Ўш шаҳрига парвозни амалга ошириши керак эди.

Киритилди: 18:22 07.07.2026. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!