Юртимизда жиноятчиликка қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда ва ҳар бир қонунбузарликка муносиб жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
Шу доирада, ўзга мулкини талон-тарож қилганлиги оқибатида жиноят содир этган фуқаро Н.М.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг 2025 йил 5 июндаги қарорига асосан 131 миллион сўм миқдорида жиноий жарима тайинланган эди.
Мазкур суд қарори Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан жарима тўлиқ тўланиши таъминланди.