2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизими йўлга қўйилди. Бунда хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳар қандай давлатга амал қилади.
Бугун ушбу янги паспортнинг қулайлик ва афзалликлари нимада эканлигидан фуқароларни хабардор қилиш масадида Миграция ва фуқароликни расийлаштириш бўлими ходими Дониёр Миразимов билан суҳбатлашдик.
26.12.2018 ПҚ-4079-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш жорий қилинди. Бу паспорт хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжатдир. 2019 йил 1 январдан бошлаш хорижий давлатларга чиқиш паспортларига расмга тушиб уни расмийлаштириш ишлари бошланган. Ушбу паспортга эга бўлиш учун фуқаролар доимий яшаш жойидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиш керак. Агар хорижга кемоқчи бўлган фуқаро 17 ёшдан 27 ёшгача бўлса ҳарбий бўлимдан маълумотнома (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) тақдим қилиниши талаб этилади.
Хорижга чиқиш биометрик паспортларини бошқа паспортлардан ажратиб олиш осонроқ бўлиши учун ранги тўқ қизил тусда бўлиш белгиланган. Чегарадан ўтилаётганда паспорт муҳрлар билан тезда тўлиб қолмасли учун виза варороқлари 48 бетдан иборат.
Хорижга чиқиш биометрик паспортларининг қулайликлари нимада?
— Бу паспортнинг қулайлик томонлари шундаки, авваллари Ўзбекистонда хорижга чиқиш стикерлари (овир) икки йил муддатга берилар эди. Хорижда ишлайдиганлар муддат тугаганда стикерни қайта янгилаш учун Ўзбекистон келиб кетишар эди, 2019 йил 1 январидан бошлаб икки йиллик ОВИР стикерлари бериш бекор қилинди. Эндиликда фуқароларга қулайликлар тақдим этиш масадида ушбу паспортлар орқали10 йил муддатга хорижий давлатларга чиқиш юриш имкони бериляпти. Шунингдек, Янги биометрик паспорт хорижга чиқувчи вояга етмаган болаларга ҳам бериляпти, туғилган даврдан 1 ёшгача бўлган болаларга 2 йил муддатга, 1 ёшдан 16 ёшгача 5 йил муддатга бериш белгиланган.
Ёш боласи бор фуқаролар фарзандининг паспорт муддати тугаса яна қайта келиб расмийлаштиришга тўғри келар эканда?
Ёш болаларнинг катта бўлиш жараёнида юз тузилишидаги ўзгаришлар жуда тез бўлади, 2 йил ёки 5 йил ичида бола сезиларли даражада ўзгариши мумкин, қисқа муддат берилишининг сабаби ҳам айнан шунда.
Янги хорижга чиқиш биометрик паспортга бармоқ излари ва паспорт эгасининг фотосурати жойлаштирилади, бироқ, доимий прописка ва никохдан ўтканлиги қайд этилмайди. Ўзбекистоннинг миллий паспорти фуқаронинг ўзига қайтариб берилди. Хозирги кунда хорижий давлатларга чиқишда қизил паспорт олиш мажбурий эмас. 2021 йилнинг 1 январига қадар миллий паспортлардан фойдаланиш мумкин, у ҳам бўлса визасиз давлатларга. 2021 йил 1 январдан кейин хорижга чиқувчиларнинг барчаси янги биометрик паспорт олишлари шарт.
Хорижга чиқиш паспортига қанча муддатда эга бўлиш мумкин?
Давлат божи тўланади, сўнг расмга тушган кундан бошлаб 10 иш куни давомида кўриб чиқилиб тайёр холатга келинади. 10 иш куни календар ҳисобтида 12-13 кунга тўғри келади.
Шунингдек, тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 120 фоизини ташкил қилади.16 ёшдан катталарга давлат божи 267 600 сўм, туғилган вақтдан бошлаб 16 ёшгача бўлганларга 178 400 сўм этиб белгиланган.
Чет элда яшаётган фуқаро хорижга чиқиш учун бериладиган биометрик паспортни хорижий давлатлардаги Ўзбекистон элчихонасидан ҳам олса бўлади?
Ҳамма эмас, фақат Ўзбекистондан доимий рўйхатидан ўчиб, хорижда консуллик рўйхатида турган фуқароларгагина мумкин.