Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бир қанча автобус ва йўналишли таксиларнинг қатнови «FOOD CITY»га узайтирилади

A A A
Бир қанча автобус ва йўналишли таксиларнинг қатнови «FOOD CITY»га узайтирилади

10 февралдан Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8I, 9I, 25M, 61M, 55M, 73M, 99M, 170M, 191M, 195M-сонли йўналишли таксиларнинг ҳаракати «FOOD CITY» савдо мажмуаси автошохбекатига узайтирилади.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, бу — Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қурилиши ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги билан боғлиқ.

Қўшимча қилинишича, «FOOD CITY» савдо мажмуаси — «Қўйлиқ 7-метро бекати» йўналишида жадвал асосида ҳаракатланувчи 6 та бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.

Киритилди: 18:01 09.02.2023. Ўқилди: 2025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!