Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши ўтказилади

“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши ўтказилади

Эртага 14 октябрь куни соат 19:00 да Ёшлар ижод саройида Кинематография агентлиги буюртмасига асосан Spectre студияси томонидан суратга олинган “Бир кунлик тўй" кинокомедиясининг ОАВ вакиллари, мутахассислар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади

Кинокартинада асосан қаҳрамонларнинг комик саргузаштларга бой ҳаётий воқеалари кўрсатилади. Шунингдек, маҳалла фаолиятига оид қизиқарли ҳодисалар акс эттирилган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссëр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Акмал Саидов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев, муҳаррир Фурқат Усмонов.

Актёрлар Бахтиёр Турғунов, Хайрулла Саъдиев, Матёқуб Матчонов, Муҳаббат Абдуллаева, Асал Абдуллаева, Ситора Фармонова, Шоҳрух Ҳамдамов бошқалар.

Киритилди: 19:27 13.10.2021. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!