Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир четда тўхтаб турган "Малибу"га тезликни оширдингиз, деб жарима келди. Нега?

Бир четда тўхтаб турган "Малибу"га тезликни оширдингиз, деб жарима келди. Нега?

Жорий йилнинг 18 май куни ижтимоий тармоқдаги айрим саҳифаларда “Йўлни бир четида тўхтаб турган Малибуга тезликни оширдингиз деб жарима келибди?” сарлавҳаси остидаги фотосурат тарқатилди.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Текширув жараёнида, “Малибу” русумли, давлат рақам белгиси 10 М 869 RA бўлган транспорт воситаси жорий йилнинг 8 май куни М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 838 километрида, тезлик 70 км/соат қилиб белгиланган ҳудудда 77 км/соат тезлик билан ҳаракатланган вақтида “Нексия-3” русумли транспорт воситасига ўрнатилган, Германияда ишлаб чиқарилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламаси ёрдамида қоидабузарлик аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда “Тўхтаб турган автомобилга жарима белгиланди” сарлавҳаси асосиз бўлиб, ушбу “Малибу” русумли транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда, қарама-қарши йўналишда ўрнатилган, фақатгина ҳаракатдаги автомобиль тезлигини ўлчовчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламаси ёрдамида автомобиль тезлиги аниқланган. “Малибу” ҳаракатланиб келган йўналишда 5.43. – “RADAR” Ахборот-кўрсатгич йўл белгиси ўрнатилган.

Киритилди: 15:20 19.05.2020. Ўқилди: 6736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!