Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Билимларни баҳолаш агентлиги абитуриентларга фанларни танлашда муҳим эслатмани тақдим этди

Билимларни баҳолаш агентлиги абитуриентларга фанларни танлашда муҳим эслатмани тақдим этди

Билимни баҳолаш агентлиги тест синовларидан кейин олий таълим муассасалари ва йўналиш танлаётган абитуриентларга эслатма берди.

Унга кўра, 2 та танлов устуворлиги мавжуд бўлиб, абитуриент устуворлик сифатида:

“Давлат гранти”ни танласа — танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

“Таълим йўналиши”ни танласа — ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

Абитуриентга:

танлаган таълим йўналишларининг исталган бирига давлат гранти асосида ўқишга кириш муҳим бўлса, “Давлат гранти” устуворлигини;

давлат гранти ёки тўлов-контракт бўлишидан қатъи назар биринчи танлаган йўналишларига ўқишга кириш муҳим бўлса, “Таълим йўналиши” устуворлигини танлаш мақсадга мувофиқ.

“Танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлинг” - дейилади агентлик берган хабарда.

Киритилди: 23:43 30.07.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!