Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Bild: Германия Болтиқ денгизи устида Россиянинг Ил-20М самолёти қайд этилгани туфайли қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган

Bild: Германия Болтиқ денгизи устида Россиянинг Ил-20М самолёти қайд этилгани туфайли қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган

Нашрнинг хабар беришича, Калининграддан учган самолёт транспондерларини ўчириб, алоқага чиқмаган ҳолда ҳаракат қилган. Германиянинг иккита Eurofighter қирувчи самолёти мамлакат қирғоқларидан 100 километр масофада Россия самолёти билан визуал алоқа ўрнатган ва учувчилар рус самолётини суратга олган.

Ил-20М Ғарб томон парвозини давом эттириб, Узедом оролидан 40 километр масофада Германия ҳаво ҳудудини бузмаган ҳолда йўналишини шимолга ўзгартирган ва узоқлашган.

Bild манбаларига кўра, бу NATO қирувчиларининг Россия самолётлари яқинлашгани туфайли бир йил ичида тўққизинчи марта ҳавога кўтарилиш ҳолати ҳисобланади.

Киритилди: 20:18 28.06.2025. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!