Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Bild: Башар Асад қуролли гуруҳлар билан ҳокимиятни топшириш бўйича келишмоқчи бўлган

Bild: Башар Асад қуролли гуруҳлар билан ҳокимиятни топшириш бўйича келишмоқчи бўлган

Газетанинг хабар беришича, музокаралар Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган. Режага кўра, Башар Асад президентликдан истеъфога чиқиб, Россияга учиб кетиши керак эди. Шундан сўнг, ҳарбий ҳаракатлар тўхтаб, ҳокимият аввал вақтинчалик ҳукуматга, кейин эса мухолифатга топширилиши режалаштирилган эди.

"Дастлабки режага биноан, асосий куч сифатида Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган “Сурия миллий армияси” майдонга чиқиши керак эди. Бу гуруҳ “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” ҳаракатидан устун бўлиши кўзда тутилганди. Аммо номаълум сабабларга кўра, бу режа амалга ошмаган", деб ёзади Bild.

Киритилди: 18:00 08.12.2024. Ўқилди: 1982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!