Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

“Бешбулоқ”да неолит сирлари очилди

“Бешбулоқ”да неолит сирлари очилди

Топилган манзиллар инсониятнинг деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади.

2025 йил 28 апрелдан 6 майга қадар Маданий мерос агентлиги ҳамда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти Тош даври бўлими ходимлари томонидан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган Нурота тоғ тизмасининг шимоли-ғарбий қисмида дала тадқиқот-қидирув ишлари олиб борилди.

Тадқиқотлар жараёнида тарихий аҳамиятга эга қатор археологик манзиллар аниқланишига эришилди:

Ўгат қишлоғининг ғарбий қисмида сўнгги палеолит даврига оид ибтидоий кишиларнинг яшаш макони қайд этилди. Изланишларнинг дастлабки таҳлиллари бу ҳудудда минг йиллар аввал инсонлар доимий ёки мавсумий истиқомат қилганини кўрсатмоқда.
Қаропчи қишлоғининг шимолий этакларида эса неолит даврига мансуб иккита янги макон аниқланди. Топилган манзиллар инсониятнинг деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади.
Ёнбоштут қишлоғи шимолида жойлашган «Бешбулоқ» номли макон ҳам неолит даврига тегишли бўлиб, бу ерда қадимги жамиятларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётига доир излар топилган.
Мазкур археологик топилмалар Ўзбекистон ҳудудида энг ибтидоий одамларнинг яшаш тарихини ўрганишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Келгусида топилмаларнинг илмий таҳлиллари асосида каталоглар, мақолалар ва кўргазмалар тайёрланиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:04 10.05.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!