Германия полицияси Берлиндаги Фаластин тарафдорлари намойиши чоғида 111 кишини вақтинча ҳибсга олди.
Бундай маълумотлар Германия пойтахти ҳуқуқ-тартибот идоралари сайтида эълон қилинган хабарда келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, намойиш шанба куни Курфюрстендамм бульвари яқинида бўлиб ўтган ва унда 500 га яқин одам қатнашган.
Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинганлар орасида 54 нафар аёл ва 57 нафар эркак бор. Хусусан, баданга шикаст етказиш, миллатлараро адоватни қўзғатиш, террорчилик ташкилотлари рамзларини кўрсатиш, жамоат тартибини бузиш каби жиноятларни содир этишда гумон қилиниб, 21 та жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда.