Кеча Митте туманида тахминан 650 киши Исроилни қўллаб-қувватловчи намойишга чиқди. Уларни тўхтатмоқчи бўлган 20 кишилик гуруҳ полиция томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, Фаластин тарафдорлари бўлган 1000 нафар намойишчи Кройцберг ҳудуди орқали Бранденбург дарвозаси томон йўл олди ва Германиянинг Исроилга қурол етказиб беришини танқид қилди.
Яна бир митинг "Урушни тўхтатинг" шиори остида Александерплацда бўлиб ўтди, унда қатнашган 100 нафар иштирокчи Исроилга қарши шиорлар айтишди.
6 ва 7 октябр кунлари Берлин ва бутун Германияда Исроил ва фаластинликлар билан яна бирдамлик намойишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тартибни сақлаш учун 2 мингга яқин полициячи сафарбар этилади.